Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анъаналар бузилмоқда. Хитойда мамлакат раҳбари учинчи муддатга ҳокимият тепасида қолиши мумкин
26.02.2018 09:51,  
11

Хитой конституциясидан ХХР раисининг ҳокимият тепасида бўлиш муддатига ўрнатилган чеклов олиб ташланиши мумкин. 

Хитой компартияси марказий қўмитаси мамлакат конституциясига Си Цзиньпиннинг социализмнинг “янги давр”ига қарашларини акс эттирувчи ўзгаришларни киритишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.  

Конституцияга мувофиқ, бир киши беш йилдан икки муҳлатга мамлакат раҳбарлигига сайланиши мумкин. Ташаббус 24 февраль куни Хитой компартияси сиёсий бюроси кенгашида илгари сурилди.

Ўзгаришлардан бири Хитой раиси лавозимини бир киши эгаллаши муддатига чекловни олиб ташлашга тааллуқли. Хитой конституциясига кўра, ушбу лавозимда иккита 5 йиллик муддатдан кўп қолиб бўлмайди. Си Цзиньпин ваколатлари 2023 йилда ўз якунига етади.

2017 йил октябрда компартия ўз қурултойида анъанани бузиб, Си Цзиньпиннинг ворисини маълум қилмаган. Ушбу қурултойда Си Цзиньпин исми компартия низомига киритилди ва у низомга киритилган Хитойнинг илк замонавий етакчиси бўлди. Қурултойгача низомга замонавий Хитой асосчиси Мао Цзэдун ва ислоҳотчи Дэн Сяопин исмларигина киритилган бўлган.

Агар ташаббус ижобий қабул қилинса, у 2023 йилдан сўнг ҳам ҳокимият тепасида қолиши мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан