Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ТИВ раҳбари: Афғонистон муаммосини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмайди
26.02.2018 18:08,  
2

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Кoмилов "Россия сегодня" ХАА мухбирининг Тошкентда баҳорда Афғонистон бўйича бўлиб ўтадиган анжуманда нималар муҳокама қилиниши ва қайси давлатлар келишни режалаштираётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Бу масалани биз Сергей Викторович (Лавров) билан Нью-Йоркда, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг махсус мажлиси давомида муҳокама қилишни бошлаганмиз. БМТ Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг бу борадаги ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди. Биз бугун ҳам фикр алмашишда давом этяпмиз. Муҳокамага қўйиладиган асосий масала — бу афғон можаросини бартараф этишнинг сиёсий ечимларини топишдир", — деди Абдулазиз Кoмилов.

Сиёсатчи бу масала шу пайтгача кўплаб турли форматлар, гуруҳлар, композициялар доирасида муҳокама қилинганини қайд этиб ўтди. Айрим тафовутларга қарамасдан, умуман олганда, барча форматларда гап бир хусусда борган. Чунки ҳамма бу муаммонинг ҳарбий ечими йўқлигини тушунишади.

"Марказий ҳукумат билан музокаралар столи атрофига тўпланиб, олдиндан шартлар қўймасдан, диалогни бошлаш вақти келди. Агар иккала томоннинг қандайдир саволлари бўлса, у ҳолда, бу шундай диалоглар жараёнида муҳокама этилиши мумкин. Диалогнинг бошланишини хоҳлаймиз", — деб аниқлик киритди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Кoмиловга кўра, бу жараён, музокаралар формати, музокаралар ўтказиладиган жой ва вақт Афғонистон томон, афғон халқи томонидан белгиланиши керак.

Тадбирга глобал даражада Россия, ХХР, АҚШ таклиф этилган. Регионал даражада эса бу биринчи галда — Покистон, Эрон ва Ҳиндистондир. Шунингдек, Саудия Арабистони, БАА, ва Туркия ҳам таклифномаларни қўлга киритган.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлардан — БМТ ва Европа Иттифоқи иштироки кутилмоқда. Шунингдек, анжуманда иштирок этиш истагини билдирган қатор европа давлатлари ҳам бор — булар Буюк Британия, Германия, Франция ва Италия.

Шубҳасиз, Марказий Осиё мамлакатлари ҳам бунда тўлиқ иштирок этишади ва бу Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги учрашув бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан