Мирзиёев ва Раҳмон олдида чиқиш қиладиган санъаткорлар номи маълум бўлди

27.02.2018 | Ўзбекистон | 5323

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега биринчи давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталарининг "Дўстлик оқшоми" деб номланган концерт дастури намойиш этилади. Тожик ОАВнинг хабарига кўра, президентлар учун Юлдуз Усмонова куйлайди.

Хабарда айтилишича, концерт 9 март куни "Кўҳи Борбад" киноконцерт мажмуасида бўлиб ўтади. Концертда ўзбекистонлик санъаткорлардан шунингдек, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков чиқиш қилади. Тожикистондан Давлатманд Холов, Нигина Амонқулова, опера қўшиқчиси Рустам Дулоевлар саҳнага чиқиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк давлат ташрифи 9-10 март кунларига мўлжалланган. Ташриф арафасида Душанбеда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.