Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ИИББ огоҳлантирмоқда. Тўй кортежи иштирокидаги видеоролик ҳайдовчилари маъмурий жавобгарликка тортилади
27.02.2018 21:45,  
9

25 февраль куни ижтимоий тармоқларда тўй кортежининг ҳайдовчилари Тошкент шаҳри кўчаларида ҳаракатланиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига касддан таҳдид солганликлари акс эттирилган видеоролик пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган қидирув ишлари амалга оширилди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати.

Натижада Mercedes Benz, Saturn sky ва 4 та RANGE ROVER русумли автомашиналарнинг ҳайдовчилари ҳуқуқбузарлик содир этганликлари аниқланди ва уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши, мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари хайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (ҳозирги кунда 516 720 сўмни ташкил этади).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга (ҳозирги кунда 861 200 сўмни ташкил этади) ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан