Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда шифокор 16 ёшли беморнинг ўлимида айбдор деб топилди ва озодликдан маҳрум этилди (видео)
28.02.2018 09:55,  
4

Жарроҳлик маркази анестезиологи, Тўрахўжаев Бегзоднинг вафот этгани ортидан жиноят ишида айбдор деб топилди ва озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 16 ёшли бемор Тўрахўжаев Бегзод ўткир кўричак ташхиси билан шифохонага ётқизилганидан сўнг, жарроҳлик ўтказилиши учун махсус хонага олиб кириб кетилиб, бир неча соат вақт давомида на бемор ва на шифокордан дарак бўлади.

Афсуски, 16 ёшга тўлган Тошкент шаҳридаги 19-мактабнинг собиқ ўқувчиси жарроҳлик жараёнидан чиқмади, у вафот этди. Айнан Жарроҳлик марказида унинг биологик ўлими қайд этилди.

Бунинг ортидан эса анестезиолог Турсунов Шерзодга нисбатан Жиноят кодексининг 116-модда 3-қисми билан жиноят иши очилади.

Кеча, 27 февраль куни суд барча тарафларни эшитиб, қонуний қарор қабул қилди.

Суд ҳукмига кўра, Турсунов Шерзод 3 йилу 6 ой озодликдан маҳрум этилди ва икки йил муддатга тиббиёт соҳасида меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, бу иш юзасидан Олмазор тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдимнома киритилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан