Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда декрет пули тўлашнинг янги тартиби ишга туширилади
28.02.2018 10:08,  
1889

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа(декрет пули) тўлаш таомилини соддалаштирди. Зарур ҳужжатлар рўйхати қисқартирилди, ахборот технологиялари жорий этилди. Янги механизм 2018 йил 1 апрелдан тўлақонли ишлай бошлайди, дея хабар берилади Молия вазирлиги матбуот-хизмати.

Янги қоидаларга биноан, нафақалар тўловчи бюджет ташкилотлари бўш (харажатлар сметаси бўйича тежаб қолинган) пул маблағлари мавжуд бўлганда, бюджет маблағларининг бош тасарруф этувчилари ва молия органлари билан келишувсиз нафақаларни мустақил равишда тўлашга ҳақли. Бунда масъул шахс "ЎзАСБО" дастурий комплексига тегишли ўзгартиришлар киритиши керак бўлади.

Ташкилотда нафақани бир йўла тўлаш учун маблағ бўлмаса, энди қўшимча маблағлар "ЎзАСБО" комплекси орқали автоматлаштирилган режимда талаб этилади.

Белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик ҳақидаги ҳужжат нафақа тўлаш учун асос ҳисобланади. Яшаш жойидан маълумотномани, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома, меҳнат дафтарчаси ва паспорт нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан