Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент анжумани Ўзбекистон халқаро саҳнага қайтаётганини англатади, деб ҳисоблайди АҚШ
28.02.2018 15:54,  
1

Ўзбекистон Афғонистон масаласида "тарихий роль" ўйнамоқда, деб ҳисоблайди АҚШ. Қўшма Штатлар Давлат департаменти Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш масалаларига бағишланган Тошкент анжуманига "Ўзбекистон халқаро саҳнага қайтмоқда" дея таъриф берди.

Нашр хабарига кўра, АҚШ Давлат департаменти вакили Хезер Науэрт ушбу анжуман ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда "тарихий роль" ўйнамоқда, дея баёнот қилган. 

"Биз Ўзбекистон Афғонистонда барқарорликни таъминлашда тарихий роль ўйнамоқда, деб ҳисоблаймиз. Ва бу конференцияни тўла ҳисобда (Ўзбекистоннинг) халқаро саҳнага қайтиши дея ҳисоблаш мумкин", — деган Хезер Науэрт брифингда.

У Афғонистон ҳукумати, АҚШ вакиллари сингари Тошкентдаги конференцияда иштирок этаётганини эслатиб ўтган.

"(Учрашувдан) мақсад — Афғонистон ҳукуматининг тинчликни таъминлаш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватловчи қатор халқаро шерикларни учраштиришга ҳаракат қилишдир", — деган Давлат департаменти вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан