Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экспорт билан вилоят ҳокими ва вилоят прокурорлари ўринбосарлари шуғулланади
28.02.2018 15:55,  
5

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш бўйича қўйилган вазифалар ижроси, бу борадаги ишлар ҳолати таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Йиғилишда соҳадаги ишларни ташкил этиш ва назорат қилишнинг бутунлай янги тизими жорий этилиши таъкидланди. Экспортни ташкил этиш ва мониторинг қилишга бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов ва бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Эркабой Таджиев раҳбарлигидаги гуруҳ жавоб беради. Жойларда экспорт билан шахсан вилоят ҳокими ва вилоят прокурорларининг биринчи ўринбосарлари шуғулланади", — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Импортни қисқартириш ишларини ташкил этиш ва мониторинг қилиш бўйича республика Ишчи гуруҳи тузилиб, унга Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи раҳбар этиб белгиланди. Худди шундай ишчи гуруҳлар ҳудудларда ҳам ташкил этилади ва уларга ҳудудий департамент бошлиқлари раҳбарлик қилади.

Департамент мамлакатдан валюта мақсадсиз чиқиб кетишининг олдини олиш, импортни қисқартириш, унинг ўрнини босадиган маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни ташкил этиши зарурлиги таъкидланди.

Экспорт ва импорт бўйича қилинаётган ишлар бош вазир ҳамда бош прокурор раҳбарлигида ҳафтада икки марта муҳокама қилинади.

Туманлардаги Ишчи гуруҳлар фермерлар ва аҳоли томорқаларида сердаромад мева-сабзавот экинлари экиш, уларни уруғлик, маблағ, ўғит, ёқилғи билан таъминлаш ишларини ташкил этишга кўмаклашади. Ҳар бир туманда мева-сабзавотни экспорт қилувчи корхона ташкил этиш ҳам бу борадаги муҳим вазифа ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан