Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жуда ҳам катта тиқилинчлар юзага келган «Дўстлик» ўтказув пункти кенгайтирилади
28.02.2018 16:01,  
2

Тез кунларда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг Ўш ва Андижон вилоятлари туташган қисмида жойлашган "Дўстлик" назорат-ўтказиш пунктини кенгайтириш ишлари бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Чегара хизмати маълум қилди.

Айни пайтда пунктда паспорт назорати бўйича 10 кабина ишламоқда – 5таси Қирғизистондан чиқишда, 5таси – ортга қайтишда. Пункт суткасига 7000дан ортиқ кишини ўтказиш имкониятига эга.

Яқин вақт ичида пунктда тўртта кабина ўрнатилади: 2таси республикадан чиқишда ва 2таси киришда. Шунингдек, чегарадан юксиз ўтаётган шахслар ва товар-юклар билан ўтаётган шахслар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилинади.

Бундан ташқари, пунктда шахсий таркиб сони ҳам оширилади.

Маълум қилинишича, икки давлат фуқароларининг тижорат фаолияти кескин ўсгани боис кейинги вақтда "Дўстлик" назорат-ўтказиш пунктида чегарадан ўтувчилар оқими ошган. Эрталаб ва тушдан кейин ҳамда бозор кунлари одамлар ва транспорт воситаларининг тирбандлиги кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги "Дўстлик" чегара ўтказув пункти 2017 йил 6 сентябр куни очилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан