Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон фуқаролари ЙҲХБ ходимларидан исталган ахборотни олишлари мумкин бўлади
1.03.2018 12:13,  
12

Эндиликда фуқаролар ўзини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олишлари мумкин, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ўзининг расмий веб-сайти (ubdd.uz), шунингдек, Telegram ва Facebook ижтимоий тармоқларида ўз саҳифаларини очади. Эндиликда фуқаролар ўзини қизиқтирган исталган ахборотни ЙҲХБ ходимларидан олиши мумкин.

Шунингдек, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Барат Ҳакимович Маменовга онлайн режимда шахсан мурожаат этиш мумкин бўлади.

"Бундан ташқари, саҳифамизга келган сизнинг барча илтимосларингиз, шикоятларингиз ҳамда мурожаатларингиз диққат билан таҳлил қилиниб, керакли қарорлар қабул қилинади", қўшимча қилинган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан