Бугун Самарқанд ва Сўғд вилояти ўртасидаги "Жартепа-Саразм" чегара пости очилади

01.03.2018 | Ўзбекистон | 2469

Бугун, 1 март куни Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ўртасидаги «Жартепа» автомобиль ўтказиш пункти очилади.

Ушбу чегара назорат пункти пиёда ва автомобиллар ўтишини мослашган. Янги очиладиган чегара назорат пункти Сўғд вилояти маркази бўлган Панжакент шаҳрини ва Самарқанд билан боғлайди.

Чегара пунктининг очилиш маросимини иккала томондан ҳам фуқаролар узоқ вақтлардан бери орзиқиб кутишаётган эди. Тантанали очилиш маросими карнай-сурнай садолари остида ҳамда вилоят раҳбарлари ва жамоатчилик фаоллари иштирокида бўлиб ўтади.