Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






11 йил қамоқда қолган ҳуқуқ муҳофазачиси Исроил Холдоров озодликка чиқарилди
1.03.2018 13:49,  
10

2007 йилда судланган андижонлик ҳуқуқ муҳофазачиси Исроил Холдоров озодликка чиқди, деб ёзади «Газета.uz» жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судига таяниб.

Исроил Холдоров 2007 йилнинг 19 февралида Жиноят кодексининг 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 216 (Жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш), 223 (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 244-1 (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш)-моддаларида кўзда тутилган жиноятларни амалга оширганлик учун жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди томонидан 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

2012 йилнинг 16 июнида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди ҳукми билан у Жиноят кодексининг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик) 2-қисми «б» бандига мувофиқ, 60-модда (Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда, 3 йил 3 ой 27 кунга озодликдан маҳрум этилган эди.

2015 йилнинг 15 сентябрида жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди ҳукми билан Исроил Холдоров яна Жиноят кодексининг 221-моддаси 2-қисми «б» бандига мувофиқ 3 йил 6 ойга, 60-моддани қўллаган ҳолда — 3 йил 6 ой 10 кунга озодликдан маҳрум этилган.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 15 февралдаги ажрими билан ҳукм 57-модда (Енгилроқ жазо тайинлаш)ни қўллаган ҳолда 2 йил 5 ой 20 кунга озодликни чеклаш туридаги жазога ўзгартирилди. Жиноят кодексининг 61 (Жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) ва 60-моддаларини қўллаган ҳолда, 2 йил 5 ой 25 кунга озодликни чеклаш жазоси белгиланди.

Жиноят кодексининг 62-моддаси (Дастлабки қамоқ вақтини ҳисобга олиш)ни қўллаган ҳолда, Исроил Холдоров юқорида тайинланган жазони ўтаганлиги ҳисобга олиниб, жазони ўташдан озод этилди, дейишди жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан