Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида 18 ёшли қиз унга уйланишни истамаган йигитнинг жиянини ўғирлаб кетди​
1.03.2018 17:26,  
3

Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи 2000 йилда туғилган Севарахон Абдужалилова (исм-фамилия ўзгартирилган) унга уйланишни истамаган 1994 йилда туғилган Жавоҳир Эшматовнинг жиянини 27 февраль куни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Севарахон Абдужалилова илгаридан яқин муносабатда бўлиб юрган Жавоҳир Эшматов унга уйланишдан бош тортганлиги сабабли қасд олиш мақсадида унинг акасини мазкур тумандаги «Баркамол авлод» ташкилотининг биносида жойлашган боғчадан таълим олувчи 2011 йилда туғилган Асалхон Ботирова исмли фарзандини алдов йўли билан ўғирлаб кетган.

Олинган  тезкор маълумотларга асосан туман ИИБ ходимлари томонидан Абдужалилова ва Ботироваларни Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида эканлиги аниқланиб, 27 февралдан 28 февралга ўтар кечаси жиноятчи қўлга олинган.

Асалхон Ботирова ота-онасига топширилган.

Севарахон Абдужалиловага нисбатан Бекобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Агарда суд жиноятчини айдор деб топгудек бўлса, у беш йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан