Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонга таниқли архитектор Тошкентнинг саккизта тумани учун мастер-план тайёрлайди
1.03.2018 17:31,  
11

Дунёга машҳур даниялик архитектор Тошкентни ободонлаштириш бўйича бош режани тайёрлайди, деб ёзади «Газета.uz» пойтахт ҳокимининг инвестициялар, инновациялар ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаевга таяниб.

Шаҳарларда жамоат жойларини режалаштириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича эксперт Тошкент маъмуриятига пойтахтнинг 11 та туманидан 8 тасида яшил ҳудудларни лойиҳалаштириш ва уларни пиёдалар учун қулай қилишда ёрдам беради.

«Ян Гейлнинг ўтган йилги мастер-класси натижалари бўйича биз шаҳарни ўзгартириш борасида бирга ишлаш ҳақида келишиб олган эдик. Техник вазифани имзоладик, ҳозир шартнома устида ишлаяпмиз», — деди ҳоким ўринбосари.

Шартноманинг умумий қиймати 395 минг еврога тенг. Буюртмачи — Тошкент ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси. Лойиҳани амалга ошириш муддати — 12 ой.

Молиявий ва шартномага оид масалалар март охиригача якунланади, сўнг ишга киришилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан