Жанубий Кореяга кетиш учун ўтказиладиган тест синови вақти, жойи маълум бўлди

02.03.2018 | Ўзбекистон | 3312

Kореянинг Бандликка рухсат бериш тизими бўйича бўлиб ўтадиган корейс тилидан тест синовларида қатнашувчилар рўйхати, манзили, санаси ва вақти тўғрисида эълон берилди. 2018 йил 5-16 март кунлари қуйидаги тартибга асосан тест синовлари ўтказилади.

Teст синовлари Тошкент шаҳар Миробод тумани Толимаржон кўчаси 3-уй (Мўлжал: Электроаппарат заводи), Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қамарнисо кўчаси 1-уй (Мўлжал: Беруний тўйхонасига етмасдан Политехника касб-ҳунар коллежи биноси ёнида), Тест синовлари компютерда электрон шаклда ўтказилади.

Тестнинг давомийлиги 4 та босқичда ўтказилиши белгиланган бўлиб, соат 08:20, 09:30, 12:30, 13:50 да имтиҳонлар бошланади.

Teст синовлари ва “Бандликка рухсат бериш тизимининг корейс тилидан тест синовлари” мезонлари Ўқиш ва эишитиш каби тоифаларга ажратилган бўлиб, саволлар сони жами 40 тадан иборат, жавоблар балл тизимида баҳоланади ва 100 баллик тартибида баҳоланади. 50 дақиқа вақт оралиғида тест синовлари бажарувчилари берилган саволларга жавоб беришлари керак бўлади.

Тест синовларига кирувчилар тестга кириш учун рухсатнома, паспорт ва рангли нусхасини ўзлари билан олиб келишлари шарт қилиб белгиланган.

Агарда номзод паспорти билан келмаса, у ҳолда тест синовларига киритилмайди.

Биринчи босқич тест синовлари жавоблари 2018 йил 21 март куни www.migration.uz ёки http://eps.go.kr, http://epstopik.hrdkorea.or.kr веб сайтлари орқали эълон қилинади.

Баллар миқдори индивидул тарзда http://www.eps.go.kr расмий сайтида ҳам эълон қилинади.

Маълумотлар олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг қуйидаги телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин. 0371-202-33-44, 0371-202-33-55, 0371-202-33-66, 0371-202-33-99