Россия президенти Владимир Путин АҚШ ҳукумати 2016 йилги сайловларга "Россия аралашуви" иши юзасидан расмий ҳужжат тақдим этиши лозим, дея таъкидлади. Бу ҳақда у NBC телеканали бошловчиси Меган Келли билан суҳбатда айтган.
"Мен биринчи галда улар нима қилишганини кўришим керак. Бизга материалларни беринг. Маълумот беринг бизга", — деган Путин.
"Россия Федерацияси Бош прокуратурасига расмий мурожаат талаб этилади", деган Путин.
Илгарироқ АҚШ 13 нафар россияликни ва уч юридик шахсни мамлакатда 2016 йилда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларига таъсир кўрсатишга уринишда айблаган эди.