Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент марказий темир йўл вокзалида "яшил йўлак" ишга тушди
3.03.2018 15:29,  
12

Тошкент марказий темир йўл вокзалида туристларга қулай шароит яратиш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида "яшил йўлак" тизими ишга тушди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги туристларга хизмат кўрсатиш маркази томонидан Тошкент темир йўл вокзалида туристларни кутиб олиш ва кузатиб қўйиш хизмати "яшил йўлак" тизими орқали амалга оширилмоқда", — дейилади хабарда.

Хизмат туристик фирма ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича сайёҳлар жойлашган автотранспорт воситаларининг тўғридан-тўғри марказий темир йўл вокзали залига кириш имкониятини ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январдан Ўзбекистон аэропортларида "яшил" ва "қизил" йўлак тизими ишга тушган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан