Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёнинг 500 нафар энг бадавлат инсони қисқа вақт ичида 128 млрд доллар йўқотди
3.03.2018 15:33,  
11

Дунёнинг 500 нафар энг бадавлат кишиси АҚШ фонд бозорларидаги пастлаш оқибатида умумий ҳисобда 128 миллиард доллар йўқотди. 

Биржа инқирози энг кўп АҚШ (55 миллиард доллар) ва Хитой (14 миллиард доллар) милллиардерларига зарар етказди.

Жумладан, Berkshire Hathaway етакчиси Уоррен Баффет 3,74 миллиард, Марк Цукерберг 3,72, Alphabet бош директори Ларри Пейж ва Google яратувчиларидан бири Сергей Брин тахминан 3 миллиарддан, Zara асосчиси Амансио Ортега эса 2,5 миллиард доллар йўқотди.

Фонд бозорларидаги рекорд даражадаги пастлашга АҚШ президенти Дональд Трамп пўлат ва алюминий импортига янги тарифлар жорий этиш тўғрисидаги қарорни имзолашга ҳозирлик кўраётгани ҳақидаги маълумот сабаб бўлгани билдирилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан