Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги виждон маҳкумлари озодликка чиқарилганидан мамнунлигини билдирди
3.03.2018 18:22,  
10

АҚШ элчихонаси яқинда озодликка чиқарилган узоқ муддатли виждон маҳкумлари Муҳаммад Бекжонов, Исроилжон Холдоров ва Юсуф Рўзимуродовни мамнуният билан кутиб олди. Бу ҳақда элчихона расмий сайтида берилган баёнотда айтилади.

"Биз озодликка чиққан маҳбусларга адолат, соғлиқни қайта тиклаш ва янги кучлар тилаймиз. Биз Ўзбекистон ҳукуматини яна бошқа маҳбусларни озодликка чиқаришга ва озод бўлганларни уларни тўлақонли озод инсон эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари топширилишига чақирамиз", — дейилади баёнотда.

Элчихона сиёсий маҳбусларни ҳибсга олиш амалиёти Ўзбекистон ўтмишида қолишига ва ислоҳотлар изчил давом эттирилишига умид билдирган.

Аввалроқ 2009 йилда порахўрлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саидов озодликка чиқарилиши муносабати билан берган баёнотида элчихона ўнлаб виждон тутқунлари озод этилгани учун президент Мирзиёевни қутлаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан