Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев транзит қилиш тартибини соддалаштиришга қаратилган фармонни имзолади
3.03.2018 22:01,  
3

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат ҳудудида транзитни амалга ошириш тартибини соддалаштиришга қаратилган фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат лойиҳаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 мартидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудидан аксиз солиғига тортиладиган маҳсулотларни автомобиль ва темирйўл орқали транзит қилиш учун Вазирлар Маҳкамасидан рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини транзит қилиш учун мамлакат божхона органларининг депозит ҳисоб варағига тегишли тўловларни амалга ошириб, маҳсулот Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетгач, пулни қайтариш тартиби ҳам бекор қилинди.

Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг сўзларига кўра, мазкур ўзгаришлар Ўзбекистон ҳудуди орқали транзитни амалга ошириш тартибини сезиларли даражада соддалаштириш ва транспорт қатнови ҳажмини янада кўпайтиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан