Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фан тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистонда олимлар қўшимча маош ва уй олиши мумкин бўлади
4.03.2018 13:35,  
14

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги «Фан тўғрисида"ги қонун лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Мазкур ҳужжатнинг мақсади — мамлакат ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш учун фан ва фан-техник фаолиятни тартибга солишдан иборат. Муҳокама 20 мартгача давом этади.

Унда илмий ходимлар ва олимларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, давлат муассасалари ходимларининг ойлик лавозим маошига илмий даражаларига қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгилаш режалаштирилмоқда:

  • фалсафа докторлари (PhD) ёки фан номзодлари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари (516 720 сўм);
  • фан докторлари (DSc) учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари (861 200 сўм).

Бундан ташқари, давлат илмий ташкилотлари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар, шунингдек, ОТМларнинг илмий ишчилари ва муҳандис-техник персонали уй-жой билан имтиёзли таъминланиши кутилмоқда. Бунда уларнинг узлуксиз меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлмаслиги керак. Имтиёзни тақдим этиш тартиби ва шартлари қонунчилик томонидан белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан