Лукашенко Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда

06.03.2018 | Ўзбекистон | 2411

Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф уюштирмоқчи, деб хабар қилди Беларус раҳбари матбуот-хизмати.

Лукашенко бугун Ўзбекистондаги Беларус раҳбари этиб Леонид Маринични тайинлади. У шу вақтгача республика қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Беларус президенти икки давлат муносабатлари, сўнгги вақтларда, айниқса Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан  фаол ривожлана бошланганини таъкидлаб ўтди.

"У ўз ишини яхши биладиган, истеъдодли инсон, ақлли, ўз мамлакатининг истиқболини кўра оладиган. Мен у ўз халқи учун қанчалик яхшилик исташини кўриб турибман. У бизнинг қиёфамизда яхши шерикларни кўрган экан, бу биз учун яхши. Биз қисқа вақт ичида кўп ишларни амалга оширдик. Шунинг учун менинг Ўзбекистонга ташрифим аниқ вақт келишилади, айрим якунлар қилинади, ва биз муносабатларимизда янги олға интилишлар ҳақида гаплашамиз", — деб таъкидлаган Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда янги беларус технологиялари ва маҳсулотларига талаб кучли.

"Биз уларга ҳар борада ёрдам беришимиз керак, у одамлар бизга бегона эмас", —қўшимча қилган Лукашенко.

У шунингдек, элчининг асосий вазифаси — қабулларга бориш ёки Беларус томонни вакили сифатида ўзини кўрсатиш эмас, балки савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш эканлигига эътибор қаратган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил якунлари бўйича Беларус ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси икки баробар ортган, 2018 йилнинг январига келиб — 2,7 баробар кўпайган. Шу билан бирга беларус экспорти чорак фоизга ортган. Ўзбекистонда бир қатор ҳамкорликдаги корхоналар ишлаб турибди, томонлар яна биргаликдаги тўрт лойиҳани ҳаётга татбиқ этишни режалаштирмоқда.