Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия президентининг Ўзбекистонга қачон келиши маълум қилинди
6.03.2018 12:05,  
3

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ўзбекистонга шу йил май ойида келишни режалаштирмоқда. «Ташриф май ойига мўлжалланган. Томонларда ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш учун улкан истиқболлар мавжуд, — деди Ўзбекистонда бўлиб турган Туркия Буюк миллат мажлиси халқаро масалалар қўмитаси аъзоси, «Туркия — Ўзбекистон» парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси Ҳайдар Али Йилдиз.

Томонлар ташриф давомида савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги кенг доирадаги масалалар, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга ташрифи чоғида имзоланган келишувларнинг амалга оширилишини муҳокама қилиши кўзда тутилмоқда.

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи кун тартибига оид масалалар савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишида кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан