Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда биринчи марта қандли диабет билан хасталанган беморга буйрак кўчириб ўтказилди
6.03.2018 12:07,  
24

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар беради.

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида яшовчи Бекберган Қўчқоров буйрак етишмовчилиги билан бирга қандли диабет хасталигидан ҳам азият чекаётган эди. Узоқ йиллардан бери қанд касаллиги билан хасталанган беморга унинг 46 ёшли укаси Шимберген Қўчқоров донорлигида буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилди. 

— Буйрак трансплантациясини ўтказишнинг ўзи масъулиятли юмуш. Агар беморда қандли диабет касаллиги ва ўткир буйрак етишмовчилиги бир йўла учраса, бу амалиёт янада мураккаблашади, — дейди Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази қон-томир жарроҳлиги ва буйрак трансплантацияси бўлими раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фазлиддин Баҳриддинов — Чунки қандли диабетда томирлар торайган бўлади, бу операция жараёнида оғир муаммоларни юзага келтириши мумкин. Шу боис, жаҳон тиббиётида бундай оғир операцияларни ўтказиш учун малакали мутахассислар жамоаси, юқори технологиялари шароитлар талаб этилади.

Хабарда айтилишича, айни пайтда бемор ва донорнинг аҳволи жуда яхши. Уларнинг ҳар иккаласи ҳозир шифокорлар назоратида. Барча кўрсатмаларига тўла риоя этилса, бемор тез орада оёққа туриб, соғлом ҳаётга қайтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан