АҚШ президенти Дональд Трамп Европага таҳдид қилди

07.03.2018 | Жаҳон | 3212

АҚШ президенти Дональд Трампнинг  Европага таҳдид  қилишича, Вашингтон Европа давлатларидан Қўшма Штатларга автомобиль импорти учун 25 фоиз миқдорида бож жорий этиши мумкин. Бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.

«ЕИ АҚШ билан ўзини анча қатъий тутди. Улар ўзлари билан бизнес юритишни деярли имконсиз қилиб қўйди, бироқ АҚШга машиналарини юборишда давом этишмоқда. Биз уларнинг машиналарига 25 фоизлик миқдорда бож жорий этишимиз мумкин», - дея айтиб ўтди Трамп.

Бироқ унинг қайд этишича, томонлар савдо келишмовчилигини тўғри йўл билан ҳал этиши ҳам мумкин.