Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ароқ, пиво ва тамаки ишлаб чиқарувчилари спорт солиғи тўлайди
7.03.2018 17:21,  
16

Ўзбекистонда 2018 йилнинг 1 июнидан бошлаб, спорт солиғи жорий этилади. Ушбу солиқ тамаки маҳсулотлари, пиво ва ароқ ишлаб чиқарувчиларидан йиғиб олинади.

Бу президентнинг янги фармонига  асосан, бундан буён ҳар бир пиво ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулотларининг ҳар декалитридан 2 минг сўм, ароқ ишлаб чиқарувчилари – 5 минг сўм ва тамакаи маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ҳар 1000 дона сигарет учун 1 минг сўм миқдорида спорт солиғи тўлайди.

Ушбу маблағлар Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Жамғармаси ҳисоб рақамларига келиб тушади. Молия вазирлиги ва Давлат Солиқ қўмиталари ушбу солиқлар тўлаш тартибини ушбу йилнинг 10 апрелига қадар ишлаб чиқишлари керак.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда таркибида 1,5%дан ортиқ этил спирти бўлга алкоголли ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш бутунлай таъқиқланган. Шунингдек, Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни тарғиб қилувчи ҳаракатлар, бадиий образлар ҳам таъқиқланган.

Ундан ташқари алкоголли маҳсулотларни жамоат жойларида истеъмол қилиш ҳам ман этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан