Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда фирибгарлар янги давлат ўйлаб топиб ўзбекистонликларга қалбаки ҳужжатлар сотишгани аниқланди
7.03.2018 20:58,  
1

Интерфакс агентлиги хабарига кўра¸ 7 март куни Петербург полицияси ўзи йўқ давлат "консуллиги"ни тузиб¸ меҳнат муҳожирларига гўë бу давлатга кириш визаси бериш билан шуғулланиб келган фирибгарлар гуруҳини қўлга олган.

Ҳибсга олинган тўрт шахс¸ 2015 йил январидан бери ўзларини "ASPI эркин қироллиги" деб аталган давлат "консуллиги" ходимлари деб тақдим этган ва мавжуд бўлмаган бу давлат визаси ва ҳайдовчилик гувоҳномасини меҳнат муҳожирларига сотиб келган.

Нархи 15 мингдан 100 минг рублгача бўлган бундай сохта ҳужжатларнинг асосий харидорлари ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари бўлган.

Фирибгарлик гуруҳини қўлга олиш пайтида¸ айтилишича¸ сохта ҳужжат босиб чиқаришда қўлланилган техника¸ қурол ва патронлар мусодара қилинган.

Атлантика океанидаги орол-давлат деб тақдим этилган ASPI эркин қироллиги “консуллари”га нисбатан Россия Жиноят Кодексининг 159-моддаси 2-банди (Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирча ушланганларнинг қайси давлат фуқаролари маълум қилинмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан