Тошкентда​ мудҳиш автоҳалокат. Икки йўловчиси ҳалок бўлди

08.03.2018 | Жамият | 2510

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси икки кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

6 март куни соат 21.30 ларда Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган С.Носиров Мерседес-Бенз русумли машинасини Бунёдкор шоҳкўчасидаги «Автотеххизмат» биноси олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни уддалай олмай, йўл четидаги дарахтга урилди.

Оқибатда автомобиль йўловчилари О.Абдуғаниев ва Ж.Қаюмов жароҳат олиб, касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳайдовчи омон қолди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди.