Фотогалерея: Шавкат Мирзиёевни Тожикистонда қандай кутиб олишди?

09.03.2018 | Ўзбекистон | 2963

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Имoмали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди. Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси Президенти Имoмали Раҳмон кутиб олди. Тожикистон президенти матбуот хизмати кутиб олиш маросими акс этган суратларни эълон қилди.

Аввал хабар қилинганидек, олий даражадаги музокараларда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилади, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар кўриб чиқилади.

Турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат халқига қулайликлар яратишга қаратилган тарихий ҳужжатлар имзоланади.

Ташриф доирасида бизнес-форум ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси, икки мамлакат санъат усталари иштирокида концерт ташкил этилади.