Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бепул елим халталарни тақиқлаш таклиф этилмоқда
9.03.2018 12:58,  
10

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан полимердан тайёрланган елим халталарни бепул бериш тақиқланиши мумкин. Бу Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси муҳокама учун эълон қилган «Санитар тозалаш тизимларини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

Қарор атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишга қаратилган. Лойиҳада полимердан тайёрланган елим халталар нархини сотилаётган маҳсулотлар нархига киритишда улар таннархидан паст қийматларни белгилашни тақиқлаш ҳам таклиф этилмоқда.

Полимер елим халталар ишлаб чиқарувчилари ва буюртмачиларига савдо нуқталарида назорат-касса машиналари сканерларида ҳисобланиши учун пакетларга махсус кодлар тушириш мажбуриятини юклаш таклиф қилинмоқда.

Ушбу чекловлар Ўзбекистонга олиб кириладиган ёки мамлакатда тайёрланадиган савдо соҳасида товарларни қадоқлашда қўлланилаётган қалинлиги 15 микрондан, ҳажми 5 литрдан кам бўлмаган елим халталарга нисбатан жорий этиш режалаштирилмоқда. 2020 йил 1 январдан мазкур тақиқ қалинлиub 50 микрондан, ҳажми 10 литрдан кам бўлмаган пакетларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ушбу тақиқ сочиладиган ва қаттиқ бўлмаган маҳсулотлар қадоғининг бир қисми ҳисобланган, ҳажми 1 литргача, бироқ дасталари, реклама ва ахборот логотиплари бўлмаган пакетлар, шунингдек савдо тармоқларида хўжаликда фойдаланиш учун 50 тадан кам бўлмаган ўрамдаги пакетларга нисбатан қўлланилмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан