Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Солиқ қўмитаси солиқлардан қарздор бўлган машҳур санъаткорлар рўйхатини оммага маълум қилди
9.03.2018 13:04,  
12

Давлат солиқ қўмитаси 2018 йилнинг 28 февраль ҳолатига кўра солиқдан қарздорлиги бўлган 2070 нафар санъаткор рўйхатни эълон қилди. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри маълум қилди.

Нашр рўйхатдаги айрим машҳур санъаткорларнинг номлари ва қарздорлиги бўйича маълумотларни ошкор этган.

“Хусусан, Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраевнинг 9 минг, Юлдуз Усмонованинг 344 минг, Маҳмуд Номозовнинг 815 минг, Зулайҳо Бойхонованинг 86 минг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззат Иброҳимовнинг 673 минг, Сардор Раҳимхоннинг 167 минг, Ҳажиакбар Ҳамидовнинг 86 минг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Шуҳрат Воҳидовнинг 70 минг, хонандалар Анвар Ғаниевнинг 13 минг, Ўлмас Оллабергановнинг 7 минг, Феруза Жуманиёзованинг 168 минг, Наргизнинг 167 минг, Шоҳруҳхоннинг 167 минг, Азиза Низомованинг 483 минг, Санжар Холиқовнинг 463 минг, Ғайрат Усмоновнинг 169 минг, Муниса Ризаеванинг 156 минг, Умидахон Хўжаеванинг 153 минг, Фаррух Аҳмедовнинг 984 минг, Азиз Ражабийнинг 826 минг, Иззатилла Шукуровнинг 337 минг, Равшан Собировнинг 243 минг, Моҳимнинг 1 миллион 3, Азиз Раметовнинг 365 минг, Музаффар Абдуазимовнинг 110 минг, Дилшод Холиқовнинг 335 минг, Умар Шамсиевнинг 18 минг, Роҳила Рўзимованинг 172 минг, Азиза Ниёзметованинг 429 минг, Адҳам Солиевнинг 172 минг, Отабек Муталхўжаевнинг 421 минг, Абдулла Қурбоновнинг 173 минг, Гулзода Худойназарованинг 1 миллион 140 минг, Алижон Исоқовнинг 506 минг, Мансурхон Нурматовнинг 792 минг, Сардор Мамадалиевнинг 359 минг, Ойбек Ҳамроқуловнинг 7 минг, устазода хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг эса 172 минг сўм қарзи борлиги аниқланган”, дейилади хабарда..

Рўйхатдан жами уч актриса ўрин олган. Унда келтирилишича, Ҳалима Ибрагимованинг 1 миллион 445 минг, Замира Бешимованинг 621 минг, Шаҳзода Муҳаммедованинг 19 минг қарзи борлиги аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан