Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жорий паспорт янгисига алмаштирилмагунча чет элга чиқиш учун ОВИР сақланиб қолади
9.03.2018 13:10,  
7

Президент Мирзиёевнинг 2017 йил 16 август кунги фармонида 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш стикерини бекор қилиш топширилган эди. 2018 йилнинг март ойига келиб¸ “чиқиш визаси”нинг ўзбекистонликлар қўлидаги жорий паспорт янгисига алмаштирилмагунча¸ сақланиб қолиши маълум бўлди.

Кўпчилик бу фармонни¸ 2019 йилнинг 1 январидан сўнг амалдаги биометрик паспорт билан Ўзбекистонга бориб¸ чиқиш визаси сўралмаган ҳолда¸ қайтиб чиқишга бериладиган ҳуқуқий асос сифатида қабул қилган эди.

Аммо Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси (собиқ Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси) бошлиғи, полковник Бадриддин Шорисқиев баëноти¸ бундай умидларнинг асоссиз эканини кўрсатди.

8 март куни kun.uz нашри эълон қилган суҳбатда Шорисқиев: "2019 йил 1 январь куни хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар биометрик паспортларида муддати ўтмаган стикерлари бўлса (ҳам) хорижга чиқишлари мумкин", деди.

Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш тизимининг пойтахтдаги яна бир расмийсига кўра, 2019 йил январидан бошланадиган янги хорижий паспорт бериш жараëни камида уч йил давом этади ва бу давр ичида амалдаги биометрик паспортга стикер ёпиштириш амалиëти сақланиб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан