Android қурилмаларда Instagram миллиард марта ўрнатилди

28.08.2016 | Технологиялар | 867

Instagram ​ — фото ва видеолар ижтимоий тармоғи Андроид қурилмалар томонидан Google Play​ орқали миллиард марта ўрнатилгани Likeit.uz хабар қилди.

Google Play​'ни таъкидлаб ўтганимизнинг сабаби, кўпчилик қуриламларда ShareIt​ каби мобил иловалар орқали бошқа смартфонларга ўтказилган Instagram ​ ўрнатилган.

Шунда, Instagram ​ аллақачон миллиард киши томонидан фойдаланилаётган бўлиши керак. Бироқ расмий юклаб олинганлик ҳисоби бўйича, энди Instagram ​ миллиард поғонасини банд этди.

Шу тариқа Facebook'нинг ўзи, WhatsApp​ ва Messenger​'дан кейин тўртинчи мобил иловаси ҳам миллиард марта юклаб олинди.

Google Play​'да миллиард марта юклаб олинган мобил иловалар рўйхатида Instagram ​19 бўлиб қайд этилди.