Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида визасиз тартиб жорий қилинди

09.03.2018 | Ўзбекистон | 2750

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида визасиз тартиб ўрнатилгани ҳақида муҳим ижтимоий ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.

Маълум қилинишича, икки давлат фуқаролари эндиликда 30 кун давомида ҳеч қандай рухсатнома ёки таклифномани тақдим этмаган ҳолда чегарадан ўтиши, қўшни давлатда муайян муддат яшаш ҳуқуқига эга. Бу келишув икки давлат раҳбарлари, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон томонидан имзоланган ҳужжатда акс эттирилган.