Мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари тайинланди

10.03.2018 | Илм-фан | 2573

Мақсуджон Абдуллаевич Юлдашев Ўзбекистон мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Президент 6 март куни шу ҳақдаги қарорни имзолади.

У бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган Гулчеҳра Жўраевна Юлдашева билан ўрин алмашди.

Мақсуджон Юлдашев (1978 й. т.) Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриати (1999) ва магистратураси (2002), 2010 йилда президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Халқ таълими вазирлиги назорат-таҳлил бошқармаси бошлиғи (2010−2012), Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти ректори (2012−2016), Халқ таълими вазирлиги таълим муассасалари фаолиятини ташкил эиш бош бошқармаси бошлиғи (2016−2017), жорий тайинловга қадар эса — Президент девони бош маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.