Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Голландиянинг икки компанияси Ўзбекистонга сармоя киритади
10.03.2018 19:48,  
17

Ўзбекистоннинг Нидерландиядаги элчихонаси вакиллари Голландиянинг қишлоқ хўжалигига ихтисослашган "Kubo" ва "FoodVentures" компаниялари раҳбарияти билан учрашдилар. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар берди.

Учрашувдан мақсад ўзаро алоқаларни ўрнатиш ҳамда ҳамкорликнинг йўналишларини белгилаб олиш билан изоҳланади.

Бўлиб ўтган учрашувлар чоғида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари, хусусан, помидор ва гул ўстириладиган иссиқхоналар қурилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Бундан ташқари, жорий йил 14 — 16 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган AgroWorld Uzbekistan 2018 халқаро кўргазмасида Голландия компанияларининг иштироки масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилди.

Суҳбатдошлар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги жабҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни олқишлашди. Улар Ўзбекистонда шерикликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини ҳам қайд этдилар.

"FoodVentures" ва "Kubo" компанияларининг вакиллари банк-молия қўллаб-қувватлаши кўринишидаги имтиёз ва кўмак мавжуд бўлса тегишли тармоқларга сармоя ётқизишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Аниқ-равшан лойиҳалар орасида Ўзбекистондаги эркин иқтисодий зоналардан бирида қўшма иссиқхона тизими ишлаб чиқариши бор.

"Жаҳон" ахборот агентлиги мухбири билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида "Kubo"нинг савдо бўйича менежери Денни Сван Леижде ўз компанияси юқори сифатли иссиқхона тизимлари ишлаб чиқарувчи, уларни етказиб ва ўрнатиб берувчи дунёнинг етакчи компанияларидан бири сифатида ном қозонганини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан