Владимир Путин: АҚШ ўз «иркит ишларини» бошқаларга оғдиради

10.03.2018 | Жаҳон | 3022

Американинг санкциялари АҚШ президентлиги сайловларига "афсонавий аралашувлар" билан боғлиқ эмас, балки Россияни ривожланишини тўхтатишга уринишдан келиб чиқмоқда, деди Владимир Путин NBC телеканали Мегин Келлига берган интервьюсида.

Интервью давомида Келли Путиндан АҚШ томондан 2016 йилги президент сайловларига аралашишда айбланган россиялик тадбиркор Евгений Пригожин ҳақида сўраган. Келли Пригожин Путин учун “иркит ишни бажариши” ҳақидаги фикрга иқтибос келтирган.

“Бундай ўйлаётган одамлар кимлар ўзи? Қандай иркит иш ҳақида гап бормоқда? Мен ҳеч қандай иркит иш билан шуғулланмайман. Мен қилаётган барча иш очиқ-ойдин. Бундай ишларни қилиш сизларга хосдир. Сизларда иркит ишни қилишни яхши кўрадиганлар бор ва сиз бизни ҳам шундай қилади, деб ўйлайсиз”, деб айтган Путин.