Қашқадарёда 18 ёшли келинчак эрини бўғиб ўлдирди

11.03.2018 | Жамият | 5337

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида жорий йил 8 март куни қотиллик юз берди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Шу куни соат 20:30 атрофида Ўртачил қишлоғи, Наврўз маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган М.Нуруллаева уйида турмуш ўртоғи, 1991 йилда туғилган М.Қулмуродовнинг бўйнидан сим билан бўғиб ўлдирди.

М.Нуруллаева қўлга олинди. Жиноятга рашк сабаб бўлгани билдирилмоқда.