Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия янги совуқ уришни бошламоқда: гипертовуш тезлигида учадиган ракета синовдан ўтказилди
11.03.2018 15:34,  
7

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Россиянинг нишонга аниқ зарба берувчи янги қуроли — “Ханжар” гипертовуш рекетаси синовдан муваффақиятли ўтган.

“Россия Ҳаво-космик кучларининг МиГ-31 қирувчи самолёти экипажи белгиланган ҳудудда гипертовуш “Ханжар” гипертовуш рекетасининг ҳарбий-ўқув учириш жараёнини муваффақиятли амалга оширди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги хабарида.

Хабарда айтилишига кўра, МиГ-31 қирувчи самолёти Жанубий ҳарбий округдаги аэродромлардан биридан учиб чиққан, гипертовуш ракета учириш жараёни белгиланган тартибда ўтган ва у ҳарбий полигондаги нишонга муваффақиятли зарба берган. Ракета учириш жараёнида унинг тактик-техник хусусиятлари тасдиқланган. “Ханжар” топшириқни белгиланган вақт ичида бажарган.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 1 март куни Федерал мажлисга мурожаат чоғида иккита янги жанговар ракетани намойиш этганди. Ўшанда ҳам у Россия ўз иттифоқчиларига ёки ўзига таҳдид сезилса, Россия ядро қуроли қўллашдан қайтмаслигини маълум қилган. 

Путин ўз нутқида Россиянинг стратегик ядровий кучлари таркибига 80 та янги қитъалараро баллистик ракета, 102 та сув ости баллистик ракетаси ва стратегик мақсаддаги учта сув ости ракета крейсери “Борей” кирганини маълум қилган. Путиннинг айтишича, Россия парвознинг баллистик траекториясини қўлламайдиган ва шу сабабли ракеталарга қарши мудофаа тизими томондан уриб тушира олинмайдиган стратегик қуролларни яратишни бошлаган.    

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан