Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент ЙҲХБ янги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасини очди
12.03.2018 12:20,  
22

12 мартдан Тошкент ИИББ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида ҳафтанинг душанба кунлари иш куни қилиб белгиланди. Пойтахт ИИББдан хабар қилинишича, бундай қарор фуқароларга қулайлик яратиш ва навбатларни қисқартириш мақсадида қабул қилинди.

Душанбадан бошлаб Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатиш учун янги 4-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилмоқда. У Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзилида жойлашган.

Яккасарой тумани аҳолисига эндиликда 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси хизмат кўрсатади. Мазкур бўлинма Сергели автомобиль бозорида жойлашган. Чилонзор туманидаги 3-сонли бўлинма эса таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 19 мартдан ҳар душанба кунлари фаолият кўрсатади.

Бундан ташқари, барча бўлим ва бўлинмаларда қўшимча равишда жамғарма кассалари дарчалари очилди. Транспорт воситалари агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан