Ўзбекистон ҳаво йўлларининг «Москва-Бухоро» йўналишидаги самолёти мажбурий равишда қўндирилди

12.03.2018 | Ўзбекистон | 3088

2018 йилнинг 11 март куни HY 608 Москва-Бухоро рейси бўйича ҳаракатланиб бораётган Боинг 767 самолёти Самара шаҳрида кутилмаганда қўнишни бажарди.

Самолётнинг мажбурий қўнишига сабаб сифатида бортда бўлган бир фуқаронинг соғлиги кескин ёмонлашиши бўлгани айтилмоқда.

Курумоч аэропортида йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган бўлиб, ўзбекистонлик фуқаро Самарадаги шифохоналардан бирига олиб кетилган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК маҳаллий вақт билан 19:15да ҳавога кўтарилган ҳамда “Бухоро” аэропортига соат 22:41да келиб қўнган.