Европа иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтирди

12.03.2018 | Жаҳон | 2340

Европа Иттифоқи Россия ва Украинадан бўлган 150 киши ва 38 та ташкилотга нисбатан якка тартибдаги санкцияларни яна ярим йил муддатга, жорий йил 15 сентябрга қадар узайтирди. Бу ҳақда ташкилот кенгаши ахборотида айтилган.

Ушбу чоралар, Европа Иттифоқи фикрига кўра, Украина яхлитлигига таҳдид солаётган кишиларга нисбатан киритилган.

Санкциялар активларнинг музлатиб қўйилиши ва ЕИ ташрифларни чеклашни назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, Европа Иттифоқи ҳолатни ўрганиб чиқиб, санкицявий режимни ҳали ўзгартира олмаслиги ҳақидаги хулосага келган.

Илгариров Европа дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан сиёсати ўзгариши учун Москва Минск келишувларини тўлиқ бажариб, Қримнинг ноқонуний аннексиясини тўхтатиши кераклиги ҳақида баёнот қилган эди.