Frontend технологиялари: дастурлаш оламига илк қадамлар!

12.03.2018 | Технологиялар | 2478

2017 йилнинг ёзида интернет ахборот сайтларида «Ўзбекистонда Ахборот технологиялари соҳасида ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан 11 миллион сўмгача бўлган иш таклиф қилинмоқда», деган эълон тарқалди. Ушбу эълон аҳолимизнинг иш излаётган ва изламаётганларда анча катта қизиқиш ва мунозараларга сабаб бўлди. Албатта, нисбатан катта маош тўланадиган бундай ишга давлат идоралари томонидан расмий равишда эълон берилиши иш излаётган, кўпроқ даромад қилишни хоҳлаётган фуқароларнинг эътиборини тортди. Ушбу ўзига хос шов-шувли эълон кўпчиликда «программист», «дастурчи», «девелопер» деган касблар ҳақида изланиш ва тушунчалар шаклланишига сабаб бўлди. Нима учун уларга бундай юқори маош тўланиши, бу соҳани биладиган мутахассисларга талаб юқорилиги ҳақида умумий маълумотга эга бўлишди.

Ахборот технологиялари соҳасидан узоқроқ бўлган инсонларда «бу касбни эгаллаш қийин», «менинг мутахассислигим умуман бошқа-ку», «ёшим ўтиб қолди, энди кеч» каби фикрлар туғилиши табиий. Лекин, дастурчилик ҳақида интернетдан мақолаларни қидириб ўқилса фикрлар ижобий томонга ўзгаради ва дастурчиликни ўрганишга иштиёқ пайдо бўлади. Тўғри, балки келажакда кучли дастурчи, профессионал девелопер бўлмаслиги мумкиндир, лекин, Frontend технологияларини бошланғич даражада яхши ўрганишининг ўзиёқ илмий-ижодий ва бизнес ғояларини ривожлантириш учун катта имкониятлар эшигини очади. Ахборот оламининг чўққилари бўлган Microsoft, Apple, Google, Facebook, Amazon, Alibaba каби компанияларнинг дунёга келиши ҳам оддий қизиқиш ва иштиёқнинг самарасидир.

Frontend – «Бу ўзи нима ва юқоридаги гапларга бунинг нима боғлиқлиги бор?» дерсиз, бу саволингизга ушбу мақолада жавоб топасиз, деган умиддаман.

Frontend – «ташқи интерфейс» деган маънони билдириб, веб технологияларнинг биридир. Бу технология ёрдамида веб-саҳифаларнинг инсонга кўриниб турувчи, маълумот берувчи визуал қисми яратилади. Frontend технологияларини ўрганган инсон ўз ижодкорлиги, кретив ёндашуви орқали турли ғояларини веб-саҳифалар, дастурлар шаклида рўёбга чиқариши мумкин бўлади.

Бугунги кунда шахсий веб-саҳифага эга бўлиш ўзига хос электрон визитка, пасспорт вазифасини бажарибгина қолмай, балки сайт орқали кўплаб фойдали ишларни амалга ошириш мумкин бўлиб қолди. Масалан, журналист, шоир, ёзувчи ўз ижоди ва изланишларинини веб-саҳифаси орқали ёритиб бориши мумкин. Тадбиркор ўз саҳифасида маҳсулот ва хизматларини кенг тарғиб қилиши ва даромадини ошириши мумкин.

Умумий қилиб айтадиган бўлсак, Frontend технологияларини ўрганиш – интернет хазинасининг калитини қўлга киритиш демакдир, бу хазинадан хоҳлаган нарсангизни олишингиз, фойдаланишингиз, бошқаришингиз мумкин.

Агар сизда «Frontend дастурлашни, технологияларини қаерда, кимдан ўрганаман?» деган савол туғилган бўлса, турли ўқув курслари бугунги кунда ўз хизматларини таклиф қилмоқда. Шулар қаторида Personal Development Process (PDP) академияси ўқув курслари ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.

PDP академиясида Frontend технологиялари ўқув курсларининг ўзига хос томонлари:

- Дарслар осон ва тушунарли методикада, амалий машғулот асосида олиб борилади;

- Сизга ўз соҳасида амалий тажрибага эга бўлган, билимли устозлар дарс беради;

- Ўзбек тилида фаолият юритадиган дастурчиларни кўпайтириш ва дастурлашни ўзбек тилида ўргатиш мақсадида дарслар ўзбек тилида олиб борилади;

- Ҳафтада 3 кун, 2 соат 30 дақиқатдан қулай вақтларда ташкил қилинади;

- Талабалар учун амалий топшириқлар бериб борилади, ўқиш давомида турли лойиҳаларни амалга оширишни бошлашингиз мумкин.

Қандай технологиялар ўрганилади? Нимадан бошлаш керак?

Frontend дастурлаш соҳаси бир неча тил ва технологияларни ўз ичига олади. Унинг асослари HTML, CSS ва JavaScript’дир. Вақт давомида сайтларнинг кўриниши ва ишлашига бўлган сифат талаби ўсиши туфайли шу технологиялар асосида бир қанча фреймворк ва кутубхоналар тузиб чиқилган. Улардан кўзланган асосий мақсадлардан бири сайт тузишга кетадиган вақтни қисқартиришдир. CSS асосида Sass, Less олдиндан ишлов берувчи (препроcессор), фойдаланувчи интерфейсини тузишда ёрдам берувчи Bootstrap, Materialize, Foundation, Bulma ва Tailwind фреймворклари тузилган бўлса, JavaScript асосида ҳозирги кунда трендда бўлган Angular, Vue фреймворклари, jQuery ва React кутубхоналари тузиб чиқилган. Малакали frontend дастурчиларга дунёнинг кўплаб давлатларида талаб бор. Уларнинг билими ва тажрибасига қараб турлича иш ҳақи тўланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда малакали frontend дастурчилар ойига ўртача 300$ дан 1000$ гача ўртача даромад топишлари мумкин. Қуйида frontend дастурлаш соҳасига кирувчи тил ва технологиялар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

HTML ва CSS

HTML ва CSS веб-саҳифалар асосини ташкил қилади. HTML сайтда айнан нималар жойлашиши кераклигига масъул бўлса (матн, расм, видео), CSSда уларнинг қайси тартибда жойлашуви ва қандай кўринишда бўлиши ёзиб чиқилади. Сайт фойдаланувчиларга кўринадиган элементлар HTML ва CSS’да тузилгани учун, бу иккаловисиз сайт тузиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам frontend соҳасини ўрганиш айнан шу технологиялардан бошланади. Буларда бор имкониятларга қўшимчалар ва янгиликлар қўшилиб, HTML5 ва CSS3 стандартлари ишлаб чиқилган.

JavaScript ва jQuery

JavaScript ҳам юқорида айтиб ўтилган технологиялар каби frontend дастурлашнинг ажралмас қисмидир. JavaScript браузерларда ишловчи дастурлаш тили бўлиб, у ёрдамида веб-саҳифага интерфаоллик имкониятини бериш мумкин бўлади. Мисол учун, бирон тугма босилганда ёки фойдаланувчи сайтнинг бирор қисмига келганда янги ойна очилиши ёки бирон хабар кўриниши. Бирмунча вақт олдин сайт элементларига интерфаоллик қўшишда JavaScript’нинг ўзидан фойдаланиш дастурчи учун нисбатан қийин бўлган, баъзи вазифаларни бажаришнинг имкони бўлмаган. Ўша вақтда jQuery кутубхонаси тузилган бўлиб, у ёрдамида дастурчи JavaScript тилида мавжуд бўлмаган имкониятлардан қулай йўл билан фойдалана олган. Ҳозирги кунда JavaScript’да jQuery кутубхонаси киритган янгиликлар татбиқ қилинган бўлса-да, дастурчилар jQuery’ни ишлатишни ташлаб қўйишгани йўқ. Статистика маълумотларига кўра, JavaScript 2017 йилнинг энг оммалашган дастурлаш тили деб тан олинди.

Less ва Sass

Less ва Sass олдиндан ишлов берувчи фреймворклари CSS асосида яратилган бўлиб, дастурчилар учун CSS билан ишлашда анчагина қулайликлар ва қўшимча имкониятларни яратиб беради. Унинг ёрдамида сайт тузишга кетадиган вақтни тежаб, нисбатан камроқ код ёзиш мумкин бўлади. Ҳатто, бу иккиси ёрдамида сайт стилларини ёзишга дастурлаш тиллари каби ёндашиш мумкин.

Bootstrap, Materialize, Foundation ва бошқа CSS фреймворклар

Бу фреймворклар дастурчига деярли тайёр кўринишдаги сайт элементларини таклиф қилади. Улар ёрдамида одатда кўп ишлатиладиган элементларни бир неча дақиқалар ичида тузиш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўзига хос стилдаги элементларга эга. Материал ва ясси стиллар ҳам шулар жумласидандир. Ҳатто сайтни қоғозда қўлга чизилгандек кўринишга келтирадиган фреймворк ҳам бор – https://www.getpapercss.com/.

AngularJS, ReactJS ва VueJS

AngularJS, ReactJS ва VueJS JavaScript дастурлаш тилига асосланган бўлиб, улар ёрдамида веб-сайтларни янада такомиллаштириш, қўшимча имкониятлар қўшиш ва бу ўзгартиришларни дастурчи ўйлагандан ҳам осон усулда амалга ошириш мумкин. Агар сиз HTML, CSS, Bootstrap ва JavaScriptни биладиган frontend дастурчи бўлсангиз, бугунги кунда юртимизда ойига ўртача 100$ дан 300$ гача даромад топишингиз мумкин. Бордию сиз юқорида санаб ўтилганлардан ташқари AngularJS, ReactJS ва VueJS технологияларидан бирини билсангиз, сизнинг ўртача ойлик даромадингиз 400$ дан 600$ гача бўлиши мумкин. Бу даромад албатта нисбий олинган. Веб-дастурчиларнинг даромади одатда уларнинг билим даражаси ва тажрибаси билан белгиланади.

Frontend девелопер эгаллаши керак бўлган қўшимча билимлар ва кўникмалар:

  1. Веб дизайн ва мобил дизайн. Frontend дастурчи веб ва мобил дизайн бўйича бошланғич маълумотга эга бўлиши ва дизайннинг мазмунини тушуниши лозим. Бу уларга сайтни чиройли ҳамда қулай кўринишга келтиришда қўл келади.
  2. Adobe Photoshop ёки Sketch’да ишлаш кўникмасига эга бўлиши лозим. Frontend дастурчи расм кўринишидаги сайт дизайнини кодга ўтказади. Шу иш мобайнида график таҳрирлаш дастурлари билан ишлаш сайтнинг расм кўринишидан керакли элементлари ишлатиш учун ажратиб олиш учун зарур.
  3. Git технологиясини билиши ва унда ишлай олиши лозим.
  4. Веб-дастурлашнинг яна бир асосий қисми bekend соҳаси ишлаш принципини билиши керак.
  5. Frontend дастурчи маълумотлар базасидан келаётган маълумотлар билан ишлай олиши зарур.
  6. Frontend дастурчи веб-дастурларни тест қилиш технологияси билан таниш бўлиши ва билиши лозим.
  7. Энг муҳим кўникмалардан бири – ўз устида доимий ишлаш ва бошқаларнинг хатосидан тўғри хулоса чиқаришдир.

Ушбу мақоламиздан frontend технологияси ҳақида умумий маълумот олдингиз ва сизда веб-сайт яратилиши бўйича илк тасаввурлар шаклланди, деб ўйлаймиз. Агар сизда frontend дастурлашга қизиқиш пайдо бўлган бўлса ва ўрганишни истасангиз, мен сизга Personal Development Process ўқув марказини тавсия қилган бўлар эдим.

Personal Development Process ўқув маркази сизга нима бера олади?

Personal Development Process ўқув марказида ўз соҳасининг мутахассислари кўп йиллик катта тажрибаларини сиз билан улашишга тайёр. Бу ўқув курсида сиз frontend development’нинг қуйидаги технологияларини модулли асосда ўрганишингиз мумкин:

Модул 1:

1.1. HTML ва CSS асослари.

Модул 2:

2.1. HTML5 ва CSS3 янги технологиялар.

2.2. Less ва Sass CSS технологиялари.

2.3. Bootstrap ва Materialize CSS фрамеwорклари.

Модул 3:

3.1. JavaScript дастурлаш тили.

3.2. jQuery кутубхонаси ва унинг элементлари.

3.3. jQuery плаггинлари.

Кўриб турганингиздек, Personal Development Process ўқув марказида сизни қизиқтирган Frontend технологияларининг барчасини ўрганишингиз мумкин. Frontend дастурлашни ўрганинг ва шахсий саҳифангиздан тортиб йирик веб-порталлар, лойиҳаларни яратинг.

Ғояларингиз ғоялигича қолиб кетмасин, уни амалга оширинг!

Қаерга мурожаат этиш мумкин?

Personal Development Process ўқув маркази манзили: Тошкент шаҳар Миробод тумани, Афросиёб кўчаси 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази.

Мўлжал: Космонавтлар метроси; Туркманистон элчихонаси тўғрисида.

Шунингдек, қўшимча маълумотларни қуйидагилардан фойдаланган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Сайтhttp://pdp.uz/

Телефон: + 99897 447 47 41

Telegram: @PdpUzAdmin

Telegram канали@PdpUzAcademy

Электрон почта[email protected]

Facebook: fb.me/pdp.uz

Реклама ҳуқуқи асосида