Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






18−19 март кунлари умумхалқ ҳашари ўтказилади
13.03.2018 13:42,  
41

18−19 март кунлари Ўзбекистонда умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Мамлакат ҳукумати шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, дея хабар берди Адлия вазирлиги Telegram-каналорқали. Март ва апрель ойларида анъанага мувофиқ, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойликлари ўтказилади.

Наврўз байрами (21 март) арафасида ўтказиладиган ҳашар иштирокчилари ҳудудларни ободонлаштириш ва чиқиндилардан тозалаш, дарахт кўчатларини ўтқазиш ва уларни парваришлаш, ёлғиз ва эътиборга муҳтож фуқароларга ёрдам кўрсатиш каби ишларда қатнашади.

Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгиланди.

Жорий йилда Наврўз муносабати билан кетма-кет беш кун — 18−22 март кунлари дам олиш деб эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан