Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда 28 млн сўм ва 2900 доллар миқдоридаги қалбаки пуллар ясашда гумон қилинаётган шахс ушланди
13.03.2018 13:46,  
8

Қорақалпоғистонда қалбаки пулларни ясашда гумон қилинаётган Қораузак туманида яшовчи фуқаро қўлга олинди. 12 февраль куни у Чимбой туманида 26 та 10 минг сўмлик қалбаки пул эвазига икки қоп ун сотиб олган.

Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича, қўлга олинган шахснинг ёнидан қалбаки бўлган 2826 дона 10000 сўмлик пул купюралар ва 29 дона 100 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Тергов-тезкор тадбирлари давомида гумонланувчи ушбу қалбаки пулларни Қозоғистон Республикасида яшовчи шахс билан биргаликда ясагани ва Ўзбекистон Республикасига ўтказиш мақсадида олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди яъни, ўтказиш мақсадида қалбаки пул ва чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ясаш ёки уларни ўтказиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан