Андижонда “Ҳамкорбанк” ходими ваҳшийларча ўлдириб кетилди

13.03.2018 | Жамият | 5125

Банкнинг Андижон вилоят, Жалақудуқ туман бўлимида фаолият олиб борган ходимга бир неча марта пичоқ урилиб ўлдирилгани ва жасади сойга ташлаб кетилгани айтилмоқда, деб ёзмоқда Uznews нашри.

Биз бу борадаги аниқ маълумот олиш учун айнан марҳум Ф.Қнинг ишлаган банк бўлимига қўнғироқ қилдик, телефонга жавоб берган ходим бу борада телефонда батафсил айта олмаслигини билдирди.

Шундан сўнг, Банкнинг бош офисига қўнғироқ қилиб бу ҳақда тўлиқроқ маълумот олиш истагини билдирдик, саволларимизни тинглаб бўлгач? “Қўнғироқлар маркази” ходимаси раҳбариятга маълум қилишини билдирди.

Қайта қўнғироқларимизда эса раҳбариятнинг ўзи бу борадаги жавоб билан мурожаат қилиши айтилди, холос.

Ўта ваҳшийларча ўлдирилгани ва ўлдирилганидан кейин ҳам сойга ташлаб устига тош бостириб кетилгани айтилаётган бу ҳолат, бу ваҳшийлик ҳар қандай кишининг онгида қатор саволлар пайдо қилиши аниқ.