Тошкентда кўчага ташлаб кетилган яна бир чақалоқ топилди

13.03.2018 | Жамият | 3328

Тошкентнинг Сергели туманида кўчага ташлаб кетилган яна бир чақалоқ топилди. Чақалоқнинг топиб олинган суратлари Facebook ижтимоий тармоғидаги «Сергели тумани» гуруҳига жойлаштирилди.

Бу Сергели туманида 2018 йилнинг бошидан буён содир бўлаётган учинчи ҳодисадир. Январь ойида янги туғилган чақалоқ спорт сумкасига солинган ҳолда ташлаб кетилган бўлса, март ойининг бошларида хонадонлардан бирининг эшиги олдидан соғлом қиз чақалоқ топилганди.