Хоразмлик эркак никоҳсиз яшаётган рафиқасини пичоқлаб оғир жароҳат етказди

13.03.2018 | Жамият | 2963

Хоразмлик Х.У. никоҳсиз яшаб келаётган турмуш ўртоғи Ж.Ш. билан ўрталарида келиб чиққан низо оқибати яхшиликка олиб келмади, деб ёзади ЎзА.

«2018 йил 1 март куни навбатдаги оилавий жанжал эрнинг ўз хотинига пичоқ санчиши билан якунланди. Охир-оқибат аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Эрга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.