Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Толибон" ҳаракати Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича тинчлик музокараларига қизиқиш билдирди
13.03.2018 22:30,  
6

"Толибон" ҳаракати Афғонистондаги вазият бўйича тинчлик музокараларига қизиқиш билдирди, деб хабар қилди Reuters агентлиги АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис баёнотига таянган ҳолда.

"Биз "Толибон" томондан қизиқиш ҳақида хабар топдик…. Бизда маълум гуруҳлар бор — кичик гуруҳлар, улар келишни бошлашди ва музокараларга қизиқиш билдиришни бошладилар", — деган Мэттис Афғонистонга сафари олдидан. Унинг Афғонистонга бориши ҳақида олдиндан маълум қилинмаган эди.

NBC телеканали хабарига кўра, вазирнинг ташрифи ҳақида хавфсизлик эҳтиёт чораси юзасидан эълон қилинмаган.

Илгарироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот-хзмати душанба куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича халқаро анжуманда иштирок этиш бўйича "Толибон"дан мурожаат олмаганини маълум қилган эди.

ТИВ матбуот-хизмати Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича халқаро анжуманга Хитой ва АҚШнинг ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари, ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари, шунингдек БМТ Бош котиби таклиф этилгани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан