Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий ижро бюроси ваколатлари кенгайтирилди
14.03.2018 13:12,  
31

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 март куни “Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини яратиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. 

Ушбу қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида Ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими яратилади.

Эндиликда қарздор-жисмоний шахслар ва уларнинг мол-мулклари, шунингдек, олиб берилиши лозим бўлган болани қидиришда Бюро ва давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш; давлат ижрочиларининг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари, билдиришномалари ва бошқа хабарномаларини, шунингдек, уларга жавобларни тегишли давлат органлари, банк муассасалари ва бошқа ташкилотларига электрон ҳужжат кўринишида юбориш (қабул қилиш); суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларга, шу жумладан уларнинг мол-мулклари ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан чеклов чоралари ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида қўлланилади.

Шунингдек, ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларидаги ёки маълумотлар базаларидаги такомиллаштиришлар ёхуд электрон ҳамкорлик тўғрисидаги технологик йўриқноманинг ўзгаришига олиб келаётган ҳар қандай ўзгартириш Бюро билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва Ягона электрон ҳамкорлик тизимига интеграция қилинади.

Мажбурий ижро бюро Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 сентябрга қадар:

— ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар билан электрон ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар ва технологик йўриқномалар тузилишини;

— ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграция қилишни инобатга олган ҳолда Ягона электрон ҳамкорлик тизими ишга туширилишини таъминлайди.

Ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш бўйича ишлар, шу жумладан, дастурий таъминотни яратиш, ўз ходимларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш Бюро ва ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан